Феруза Казакова ғалабага яқин эди… Аммо бир қарор ҳаммасини ўзгартирди!
Бразилияда давом этаётган World Boxing кубоги доирасида -51 кгдаги вакиламиз Феруза Казакова ҳам илк жангини ўтказди.
Унга эски таниши германиялик Махи Клотзер дуч келди. Улар “Странджа” турнирида ҳам ўзаро тўқнаш келишган ва Феруза 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бу сафар ҳам жанг қизиқарли ва муросасиз кечди. Рефери Ферузани таъқиқланган ҳаракатларни кўп қилди, деб топди ва 2 очко олиб ташлади. Афсуски ушбу омил вакиламизни мағлубиятига сабаб бўлди. Якуний ҳисоб 0:5 кўриниш олди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир ҳамюртимиз Фарзона Фозилова ва Виссал Фахир (Марокаш) тўқнашуви кутмоқда.
Фикрлар