
Феруза Казакова ҳиндистонлик боксчига ҳеч қандай имкон қолдирмади
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.
Бугун ҳам боксчиларимиз чорак финалда ўз учрашувларини ўтказиши белгиланган.
-54 кг да юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Феруза Казакова ҳиндистонлик Абҳа Сингх устидан ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир боксчимиз Шодиёржон Мелиқўзиев ва ҳиндистонлик Конгкам Сингх жанги кутиб турибди.
Фикрлар