Феруза Казакова рақибасига ҳеч қандай имконият қолдирмади

Айни пайтда Таиланднинг Чианг Май шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

6-кун доирасида, 52 кг да Феруза Казакова Мўғилистон вакиласи Мунгунсаран Балсанга қарши рингга кўтарилди. Фаол тарзда ҳаракат қилган ҳамюртимиз 1-раундни ўз фойдасига ҳал қилди.  Иккинчи раундда ҳам устунлик  Казакова тарафида бўлди ва сўнгги раунд ҳам юқоридагилар каби сценарий остида кечди. Якунда юртдошимиз ҳақли тарзда ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.

Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир боксчимиз Нигина Ўктамова ва тожикистонлик Мижгона Самадова тўқнашуви кутиб турибди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!