"Фейеноорд" ван Перси учун хайрлашув учрашуви ташкил этади
"Фейеноорд" клуби ҳужумчиси Робин ван Перси мавсум сўнггида фаолиятини якунлаш фикридан қайтмаяпти.
“Мен мавсум сўнггида фаолиятимни якунлаш ҳақидаги фикрлимни ўзгартирмадим. Жамоамизда ўйнашга лойиқ кўплаб ёш футболчилар бор. “Фейеноорд” мен учун хайрлашув учрашувини ташкил этиб беришни таклиф қилди. Улар бу ўйинни мен қачон хоҳласам шунда ўтказишга тайёр. Бу клуб раҳбариятининг менга билдирган юксак эътиборидир”, - дейди ван Перси.
Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи бу мавсум Голландия чемпионатида ҳозирча 14та гол уришга эришди.
Фикрлар