ФИДЕ Синдаров ва Гукеш ўртасидаги шахмат тожи учун баҳс ҳақида баёнот берди
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) матбуот хизмати 2026 йилда Женева шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпиони унвони учун баҳсда ўзаро тўқнаш келадиган ҳинд гроссмейстери Гукеша Доммараджу ва ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ўртасидаги кутилган дуэль ҳақида эслатиб ўтди.
«Ҳавода аллақачон кескинлик сезилаётганди!
Самарқанддаги 46-Жаҳон шахмат Олимпиадасидан тортиб, 2026 йилда Женевадаги жаҳон чемпиони унвони учун баҳсгача — тарих давом этмоқда. Гукеш Д ва Жавоҳир Синдаров яна юзма-юз келади, бу сафар улар жаҳон чемпиони унвони учун курашади.
ФИДЕ жаҳон чемпиони унвони учун матч — 2026. Женева, Швейцария. Ўйинлар санаси: 24 ноябр — 12 декабр», — дея қайд этилган ташкилотнинг расмий инстаграм саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, Жавоҳир Синдаров жаҳон шахмат тахти учун Гукешга қарши баҳс олиб бориш ҳуқуқини шу йил баҳорида Кипрда ўтказилган ФИДЕ даъвогарлар турнирида муваффақиятли иштирок этгани сабаб қўлга киритган эди.
2026 йилда Самарқандда бўлиб ўтган 46-Жаҳон шахмат Олимпиадасида Синдаров Ўзбекистон терма жамоаси таркибида жамоавий ҳисобда олтин медални қўлга киритди, шунингдек, иккинчи доскада шахсий ҳисобда бронза медалига сазовор бўлди. Ҳиндистон шарафини ҳимоя қилган амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш эса жамоаси билан кумуш медални қўлга киритди ва тўртинчи доскада шахсий кумуш медаль соҳиби бўлди.

Фикрлар