ФИДЕ Синдаровнинг шахмат тожи учун баҳси ҳақида баёнот берди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) 2026 йилги жаҳон чемпиони унвони учун баҳс қачон ва қаерда ўтказилишини маълум қилди. Амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу ҳамда даъвогар, ўзбекистонлик Жавоҳир Синдаров ўртасидаги ҳал қилувчи матч Женевада (Швейцария) бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда FIDE’нинг расмий сайти.

Беллашув 25 ноябрдан 15 декабргача давом этади. Матч бошлангунига қадар ҳар икки шахматчи ҳам 20 ёшга тўлади. Шу боис бу дуэль тарихдаги энг ёш жаҳон шахмат тахти учун баҳс сифатида қайд этилиши кутилмоқда. FIDE президенти вазифасини бажарувчи Вишванатан Ананднинг таъкидлашича, матчга мезбонлик қилиш истагини Ҳиндистон, АҚШ ва Кипр ҳам билдирган, аммо охир-оқибат мусобақани нейтрал ҳудуд — Женевада ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Гукеш ўз унвонини 2024 йил декабрида Сингапурда қўлга киритган эди. У ўша финалда Дин Лижэнни мағлуб этган ва тарихдаги энг ёш жаҳон чемпионига айланган. Жавоҳир Синдаров эса 2026 йилда Кипрда ўтказилган даъвогарлар турнирида ғалаба қозониб, жаҳон тахти учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жаҳон чемпионлиги учун матч 14 та классик партиядан иборат бўлади. Ғалаба қозониш учун шахматчилардан бири камида 7,5 очко тўплаши керак. Агар 14 партиядан сўнг ҳисоб тенг бўлиб қолса, чемпионлик тақдири тай-брейкда ҳал этилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!