FIDE World Cup 2025 Ҳиндистонда бўлиб ўтади

FIDE 2025 йилги Жаҳон Кубогини Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида ўтказади. Мусобақа 2025 йил 31 октябрдан 27 ноябргача давом этади.

Турнир нокаут форматида бўлади: ҳар босқичда икки классик партия ўйналади, ҳисоб тенг бўлса рапид ва блиц тай-брейклар орқали ғолиб аниқланади.

Иштирокчилар сони 206 нафар; энг юқори рейтингли 50 шахматчи мусобақага иккинчи босқичдан қўшилади. Соврин жамғармаси 2 миллион АҚШ доллари. 1-2-3 ўрин соҳибларига 2026 йилги "Номзодлар турнири"га йўлланма берилади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!