ФИФА 2026 йилги жаҳон чемпионатида энг кўп танқид қилинган терма жамоа номини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Жаҳон футбол ассоциацияси (ФИФА) 2026 йилги жаҳон чемпионати давомида ижтимоий тармоқларда қолдирилган хабар ва изоҳлар бўйича ўтказилган таҳлил натижаларини эълон қилди. Ҳисобот ташкилотнинг расмий сайтида жойлаштирилган.

Турнир жараёнида махсус автоматик тизим орқали 17 миллиондан ортиқ пост ва изоҳлар кўриб чиқилди. Улардан 240 мингтаси ҳақоратли ёки қўпол мазмунда деб топилган.

ФИФА маълумотларига кўра, ҳақоратли изоҳларнинг 43 фоизи тўғридан-тўғри ўйинлар ва натижаларга боғлиқ бўлган. 12 фоиз ҳолатда ирқчиликка оид сўзлар қайд этилган. 9 фоизида — порахўрлик ва келишилган ўйинлар ҳақида айбловлар, 8 фоизида зўравонлик билан таҳдид қилиш, 7 фоизида эса ксенофобия — бошқа миллат ва халқ вакилларига нисбатан нафрат ифодалангган.

Таҳлилларга кўра, энг кўп танқид ва ҳақоратга учраган терма жамоа Франция бўлган. Ушбу жамоа манзилига 18 мингдан зиёд ҳақоратли ҳолат қайд этилган, уларнинг 33 фоизи ирқчилик сифатида баҳоланган. Иккинчи ўринда Англия жамоаси туради: бу ерда умумий ҳақоратлар улуши 43 фоизни ташкил этган, ирқчилик ва ксенофобия билан боғлиқ изоҳлар эса жами 21 фоизга тенг.

Ҳудудлар кесимида эса энг кўп ҳақоратли контент Европа мамлакатларидан келгани аниқланган — жами изоҳларнинг 29,7 фоизи. Кейинги ўринларда Жанубий Америка (28,1 фоиз) ва Шимолий Америка (22,5 фоиз) қайд этилган. Ирқчиликка оид изоҳларни энг кўп Аргентина фойдаланувчилари қолдиргани таъкидланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!