ФИФА агентларнинг нонини "яримта" қилмоқчи
ФИФА трансферлар бўйича янги қоида ишлаб чиқмоқда. Унга кўра агентлар ҳар қандай трансфернинг умумий суммасидан 6 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда комиссия олишлари белгиланиши мумкин.
Marca нашрининг хабар беришича, янги қоидага кўра, клуб ФИФАга комиссия тўлаши керак, бу эса ўз навбатида фойдани агентлар ва воситачилар ўртасида тақсимланишини белгилайди.
Таъкидланишича, ташкилот янги қоидани 2022 йил 1 июлдан бошлаб кучга киритишни режалаштирмоқда.
Фикрлар