ФИФА Бруну Фернандеш трансфери бўйича тергов ишини бошлади

ФИФА португалиялик ярим ҳимоячи Бруну Фернандешнинг "Спортинг"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтиши бўйича тергов бошлади.

Гап шундаки, Италиянинг "Сампдория" клубига Фернандешнинг қишки трансфер ойнаси вақтида 47 миллион эвазига "қизил иблислар" сафига ўтиши ортидан шартномада кўрсатилган 10 фоизли сумма тўлаб берилмагани сабаб "Спортинг" устидан ФИФАга ариза берган.

"Сампдория" ва "Спортинг"нинг 2017 йил Фернандеш бўйича имзолаган шартномасида кейинги сотувдан италияликлар фойдасига 10 фоизли улуш ўтказиб берилиши ҳақида махсус банд киритилган экан.

ESPN нашри манбасига кўра, ФИФА томонидан олиб борилаётган ушбу тергов иши Англиянинг 20 карра чемпионига дахл қилмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!