ФИФА Жаҳон чемпионатига қизиқишни ошириш учун янги қоида жорий этди
ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун мусобақанинг жозибадорлигини ошириш мақсадида янги тизимни ўйлаб топди.
Агар ФИФА рейтинги бўйича энг яхши 4 жамоа плей-оффга чиқса, уларнинг йўли шундай режалаштириладики, улар ярим финалгача бир-бири билан учрашмайди.
Ҳозирги рейтингда Испания, Аргентина, Франция ва Англия терма жамоалари кучли тўртликда бормоқда. Бу ушбу жамоалар мундиалнинг 1/2 финал босқичигача тўқнаш келмаслигини таъминлайди.
Маълумот учун, АҚШ, Канада ва Мексика давлатлари мезбонлик қиладиган чемпионатга қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни бўлиб ўтади. Аввалроқ, ушбу маросимда ЎФА раҳбарияти, терма жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро, мураббийлар штаби ҳамда ўзбек футболи афсонаси Миржалол Қосимов иштирок этиши маълум қилинган эди.



Фикрлар