ФИФА Ла Лига клубига трансфер бўйича тақиқ қўйди
ФИФА Билбаонинг "Атлетик" клубига нисбатан кескин санкциялар қўллади ва Ла Лига клубига энг яқин 3 та трансфер ойнасида янги футболчиларни рўйиҳатдан ўтказишни тақиқланди. Бу ҳақда ФИФА ўз расмий саҳифасида маълум қилди.
Манба маълумотига кўра, "Атлетик" бир неча бор белгиланган қоидаларни ва молиявий талабларни бузгани аниқланган. Шу боис ФИФА испан клубига 2028 йилнинг январигача трансфер амалга оширишни тақиқлаб қўйган.
Маълум бўлишича, "Атлетик" ушбу қарордан сўнг ўз футболчиларини сотмасликка қарор қилди. Клуб раҳбарияти трансфер тақиқдан сўнг ҳозирги таркибни сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Билбао клуби Ла Лига турнир жадвалида айни вақтда 23 та учрашувда 28 очко жамғарган холда 10-поғонани банд қилиб турибди.
Фикрлар