ФИФА Мексикада бўлаётган ишлардан ҳавотир оляпти

Мексикада катта тартибсизликлар юзага келди ва ФИФА хавотирга тушишни бошлади. Мамлакат 2026 йилги жаҳон чемпионати мезбонларидан бири ҳисобланади, аммо мундиалга ҳали анча вақт бор бўлса, қитъалараро плей-офф ўйинларига атиги бир ой қолди.

Март ойи охирида айнан Мексикада қитъалараро плей-офф ўйинлари орқали 2026 йилги жаҳон чемпионатига иккита йўлланма ўйналади. Мексика заминидаги тартибсизликлар ФИФАни ўйинларни бошқа жойга кўчиришга мажбур қилиши мумкин.

ФИФА ичида хавотирлар ортиб бораётгани ҳақида The Touchline нашри хабар берди. 

2026 йилги жаҳон чемпионатига АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилиши керак.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!