ФИФА Месси ҳақидаги постни ўчириб юборди

ФИФАнинг ижтимоий тармоқдаги расмий аккаунти Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси жаҳон чемпионатида ғолиб чиққанидан кейин у ҳақида ёзилган "футбол тарихидаги энг буюк ўйинчи" постини ўчириб ташлади.

"Тарихдаги энг буюк футболчи ҳақидаги баҳслар тугади. Лео қабул қилиб олган жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси соврини унинг коллекциясини тўлдириб турибди. Буюклик чўққиси забт этилди ва энди мунозаралар тугади", дейилади постда. Хабар остидаги изоҳларда Криштиану Роналдунинг кўплаб мухлислари салбий фикрларни қолдиришган.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлуб этди (3:3, пен – 4:2) ва 36 йил ичида илк бор чемпион бўлди. Месси ушбу учрашувда иккита гол урди (23, 108-дақиқалар) ва турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!