ФИФА мухлисларга мурожаат қилди: 2026 йилги Жаҳон чемпионатига 200 кун қолди!

  • 24 ноябрь, 14:09
  • Muhammadqodir Ruzmatov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ФИФА 2026 йилги Жаҳон чемпионатига 200 кун қолгани муносабати билан баёнот берди.

Tecno

“Бу тарихдаги энг йирик ва энг кенг қамровли Жаҳон чемпионати бўлиб, 48 та жамоа ҳамда миллионлаб мухлисларни Канада, Мексика ва АҚШ бўйлаб бирлаштиради. Турнир 2026 йил 11 июнь куни Мексико шаҳридаги очилиш ўйини билан бошланади ва 19 июль куни Нью-Жерсида бўлиб ўтадиган финал билан якунланади.

Унутилмас футбол байрамига тайёр туринг!”,- дейилади ФИФА расмий саҳифасида.

Маълумот учун, 5 декабрь куни мусобақанинг гурҳ босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилади. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мундиалда иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!