ФИФА Ўзбекистоннинг яна бир клубига 3 та трансфер ойнасигача тақиқ қўйиши мумкин

Клубларимиз ва легионерлар ўртасидаги қарздорлик масаласи кўпинча ФИФАгача етиб боради. Якунда футболчи ҳақ, клубга эса қандайдир санкция ёки жарималар қўлланилади. Бу сафар ҳам шундай бўлиши мумкин. Бу ҳақда ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

- ФИФА "Сурхон" футбол клубига 45 кун муҳлат берди. Улгурилмаса, клубга 3 та трансфер ойнасигача бўлган тақиқ қўйилади.

"Сурхон" футбол клуби сербиялик футболчи Владимир Бубанья иши учун товон тўлаши керак бўлади. Унинг қарзда қолиб кетган маоши умумий 28 минг доллардан ошиқроқ ҳисоблаб берилган. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун +5 фоиздан пеня тўланади.

Шунингдек, клуб шартнома шартларини вақтида бажармагани ҳамда футболчи уни бир томонлама бекор қилишга мажбур бўлгани учун "Сурхон" 46 минг долларга яқин компенсация пули тўлаб беради. Вақтида тўланмаган ҳар ҳолат учун у ҳам +5 фоиздан пеня ёзади.  

ФИФА ўзимизнинг сўмда ҳам тўланиши керак бўлган сумма ҳақида огоҳлантирган, у 4,4 миллион сўмни ташкил қилади.

Маълумот учун. Владимир Бубаня барча ишни регламент бўйича тўғри бажарди. У клубни икки марта ёзма равишда огоҳлантирди, иккинчисида ЎзПФЛни ҳам бундан хабардор қилди. Шундан сўнг, шартномани бекор қилди. Клуб эса футболчи ҳамда ЎзПФЛ хатларига қарамай, ишни ўз вақтида ҳал қила олмади, - деди Диёр Имомхўжаев.

Аввалроқ, "Шўртан" жамоаси собиқ мураббийлар олдидаги қарздорликни бартараф қилмагани боис ФИФА томонидан огоҳлантирилганди. Бироқ муаммони ҳал қилишга берилган вақтда ҳам қарздорлик қолиб кетди. Шу боис, энди ғузорликлар қишки трансфер ойнасида футболчиларни ўз сафига қўшиб ололмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Кахрамонжон Сафаров
30/10/2020 20:20
Утмай колган макалатуралар учун Узбегим товон тулаб юравкради Диёр эса хурсанд булиб тураверади
&
31/10/2020 12:55
Нма клиш керак унда уйнатиб пулини бермаслик керакми? Шартномани уша этивотган Узбегим хам имзолайди