ФИФА Перу-Колумбия ўйинини суриштирмоқда
Ads

Чили футбол федерацияси ҳуқуқшунослари ФИФА ташкилотига мурожаат қилиб, ЖЧ-2018 саралашидан ўрин олган Перу – Колумбия ўйинида юз берган воқеаларни текшириб беришни сўрагани маълум бўлди.

24 Horas хабарига кўра, энди ФИФА ўйинда келишув аломатлари борлиги ҳақидаги далиллар юзасидан текширув ўтказади.

Маълумки, Перу - Колумбия учрашуви ҳар иккала томонни қониқтирувчи 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан тугаган эди. Ўйин охирида колумбияликлар ҳужумчиси Радамель Фалькао рақиб футболчиси Ренато Тапияга ҳужум қилиш шарт эмаслигини айтган. Натижада, перуликлар сўнгги дақиқаларда тўпни бир-бирига хотиржам ошириш билан шуғулланган. Охир оқибатда, бу натижадан сўнг, Чили терма жамоаси ЖЧ-2018 йўлланмасидан маҳрум бўлган эди.

Кейинчалик Фалькао ва Тапия ўйин пайтида бошқа стадионлардаги натижаларни муҳокама қилишганини тан олишди.