ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновни янги лавозим билан табриклади

 

ФИФА президенти Жанни Инфантино Умид Аҳмаджоновни CAFA (Марказий Осиё, Эрон, Афғонистон футбол Ассоциациялари) президенти этиб сайлангани билан табриклаб, мактуб юборди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати маълум қилмоқда. 

Табрикномада шундай дейилади:

“Муҳтарам Умид Аҳмаджонов! CAFA президенти этиб сайланганингиз муносабати билан Сизга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Сиздаги юксак билим ва катта тажриба футболни ривожлантиришга ва юксак чўққига олиб чиқишга хизмат қилишига ишончим комил. Бу мақсадга етишиш йўлида ФИФАнинг кўмагига ва қўллаб-қувватлашига таянишингиз мумкин. ФИФА эшиклари Сиз учун ҳамиша очиқ.

Мен Сизга муваффақият, мустаҳкам соғлиқ ва янги лавозимда омад ёр бўлишини тилаб қоламан.

Ҳурмат билан Жанни Инфантино , ФИФА президенти”.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!