ФИФА ПСЖни жаримага тортди

ФИФА "Интер"дан харид қилинган ҳужумчи Мауро Икардининг трансферида йўл қўйилган қоидабузарликлар учун ПСЖга жарима белгилади.

Эслатиб ўтамиз, Париж клуби аргентиналик футболчини 2019 йилда кейинчалик 72 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқи билан “Интер”дан ижарага олган эди.

Қайд этилишича, клублар ўртасидаги келишувда Икарди 2020 йил ёзида Италиянинг бошқа бир клубига сотилган тақдирда, ПСЖ “Интер”га яна 15 миллион евро тўлаши белгилаб қўйилган.

Ушбу банд ФИФАнинг трансферларга учинчи томон таъсир кўрсатиши тўғрисидаги қоидаларини бузади. Бундан ташқари, француз клуби ушбу келишув тўғрисида ваколатли органга хабар бермади.

Ушбу қоидабузарлик учун ФИФА ПСЖга 10 минг швейцария франки (9 121 евро) миқдорида жарима солди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!