ФИФА Қатар-2022да қатнашадиган футболчиларнинг клубларига 209 миллион доллар тўлайди
ФИФА 2022-йилда Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида клубларга футболчиларининг иштироки учун 209 миллион доллар тўлайди, деб хабар берди федерация матбуот хизмати.
Жумладан, ҳар бир футболчи турнир давомида терма жамоада бўлган бир куни учун клуб 10 000 доллар олади.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018 пайтида ФИФА 416 клубга футболчилари мусобақада иштирок этгани учун пул тўлаган. Маълумот ўрнида, ЖЧ-2022 Қатарда 20 ноябрдан 18 декабрга қадар бўлиб ўтади.
Фикрлар