ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг яхши аёл мураббийи ким бўлади?

ФИФАнинг The Best соврини учун энг яхши аёл мураббий номинациясига номзодлар рўйхати эълон қилинди. Улар қуйидагилар:

Милена Бертолини (Италия терма жамоаси), Жилл Эллис (АҚШ терма жамоаси), Петер Герхардссон (Швеция терма жамоаси), Футоси Икэда (Япония U-20 терма жамоаси), Антония Ис (Испания U-17 терма жамоаси), Жо Монтемерро («Арсенал»), Фил Невилл (Англия терма жамоаси), Рейнальд Педрос («Лион»), Пол Райли («Норт Каролина Каридж») ва Сарина Вигман (Голландия терма жамоаси).    

Маълумот учун, The Best мукофоти жорий йилнинг 23 сентябрь куни Миландаги “Ла Скала” опера театрида тантанали тарзда топширилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!