ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларда айбдор деб топилган 9 нафар шахсни футболдан четлатди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон футбол ассоциацияси футболда шаффофликни таъминлаш ва келишилган ўйинларга қарши курашиш борасида қатъий чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда. ФИФА ташкилоти футбол ривожига тўсқинлик қиладиган бу иллатга қарши жуда қаттиқ курашмоқда. 

Жумладан, ФИФА Тартиб-интизом қўмитаси келишилган ўйинларни ташкил қилишда иштирок этган қуйидаги 9 нафар шахсни (амалдаги ва собиқ футболчилар ҳамда футбол агенти) ФИФА Тартиб-интизом кодексининг 69-моддасига асоан умрбод футболдан четлатди, дея хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.
 
Карлон Мюррей (Тринидад ва Тобаго)
 
Кейно Томас (Тринидад ва Тобаго)
 
Хеллингс Мвакасунгула (Малави)
 
Иброҳим Каргбо (Сьерра-Леоне)
 
Кудзанай Шаба (Зимбабве)
 
Сеидат Чомого (Бенин)
 
Леонель Дуарте (Куба)
 
Муҳаммед Салим Исрофил Кўҳистони (Афғонистон)
 
"Келишилган ўйинлар қироли" номли китоби орқали машҳур бўлган сингапурлик Уилсон Раж Перумал томонидан натижасига таъсир кўрсатилган деб топилган бир қатор халқаро ўйинлар яхшилаб ўрганиб чиқилганидан кейин юқорида номлари тилга олинган шахсларга нисбатан чора кўрилган. ФИФА бу ишлар бўйича тегишли ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда бир неча йиллар давомида суриштирув ва текширув ишларини олиб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!