FIFA вакили "Ан-Наср" билан боғлиқ вазиятга изоҳ берди
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) Саудиянинг "Ан-Наср" клубига трансфер тақиқи қўйган эди. ФИФА вакили вазиятга изоҳ берди.
"Ан-Наср" ҳозирча қарзлари борлиги сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаяпти. Тақиқ қарзларнинг тўланганлиги тасдиқланганидан кейин бекор қилинади", - дея ташкилот расмийсининг сўзларини келтирди нуфузли инсайдер Фабрицио Романо.
Эслатиб ўтамиз, Саудия Арабистонида навбатдаги футбол мавсуми август ойида бошланади. “Ан-Наср” сўнгги чемпионатни иккинчи поғонада якунлади.
Фикрлар