ФИФА яна бир соврин соҳибини тақдирлади
Ads

Айни дамда, Милан шаҳрида ФИФА томонидан йилнинг энг яхшилари тақдирланмоқда. Шу қаторда фейр-плей соврини ҳам ўз эгасини топди.

"Лидс" клуби бош мураббийи Марсело Бьелса фейр-плей мукофоти билан тақдирланди. У рақиб дарвозасига гол урганидан сўнг, аслида гол бўлмаганлигини тан олган эди.

Маросим давомида бир қатор совринлар ўз эгаларига топширилмоқда. Бироздан сўнг, йилнинг энг яхши футболчиси ҳам тақдирланади.