ФИФА янги рейтингини эълон қилди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси нечанчи ўринда?

  • 11 июнь, 2020, 15:41
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) жаҳон терма жамоаларининг 11 июнь ҳолатига кўра янги рейтинг жадвалини эълон қилди.

Tecno

Ушбу рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси  аввалги ўрнини сақлаб қолиб, рўйхатнинг 85-поғонасидан жой олган. Осиё мамлакатлари терма жамоалари ўртасида бу 12-кўрсаткичдир. Ўзбекистон Марказий Осиё вакиллари орасида Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан юқорида бормоқда.

Осиё жамоалари ўртасида жаҳон рейтингида 28-поғонада қайд этилган Япония пешқадам. Эрон ва Жанубий Корея футболчилари қитъамизнинг кучли учлигидан жой олди.

Жаҳон рейтингида Бельгия, Франция ва Бразилия терма жамоалари етакчилик қилмоқда.

Кучли ўнлик билан танишинг:

Бельгия — 1765 очко

Франция — 1733

Бразилия — 1712

Англия — 1661

Уругвай — 1645

Хорватия — 1642

Португалия — 1639

Испания — 1636

Аргентина — 1623

Колумбия — 1622

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!