ФИФАда Эрондаги вазият фонида қандай муносабат билдирди?
ФИФА бош котиби Маттиас Графстрём Яқин Шарқ минтақадасидаги, хусусан, Эрондаги кескин ҳарбий вазият фондида “ЖЧ-2026” хавфсизлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.
- Мен ҳам сизлар каби Эрон ҳақидаги хабарларни ўқидим. Бугун йиғилиш ўтказдик, ҳозирча батафсил изоҳ беришга эрта, аммо дунёдаги барча воқеалар ривожини кузатамиз.
Вашингтонда финал босқичи қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва барча жамоалар иштирок этди. Энди асосий вазифамиз — барча иштирокчилар учун жаҳон чемпионатини хавфсиз ўтказиш.
Биз ҳар доимгидек мезбон уч мамлакат ҳукуматлари билан алоқани давом эттирамиз,- деди Графстрём.
2026 йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Эрон терма жамоаси мундиалнинг “G” гуруҳидан чиқиш учун Бельгия, Миср ва Янги Зеландия миллий терма жамоалари билан куч синашиши лозим. Бу учала ўйин АҚШ ҳудудида ўтказилиши керак.
Эрон футбол федерацияси юзага келган вазият сабабли жаҳон чемпионатида иштирок этишдан бош тортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фикрлар