ФИФАнинг янгиланган рейтингида Ўзбекистон МТЖ пастлади

ФИФА терма жамоаларнинг март ойидаги янги рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Бельгия миллий терма жамоаси очколари сонини 6 тага кўпайтириб, 1733 балл билан пешқадамликни сақлаб қолди. Уни изма-из таъқиб қилиб келаётган французларда 1732 очко мавжуд. Кучли учликка 1669 балл билан Бразилия МТЖ якун ясаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойи рейтинги бўйича 95-ўринни банд этган. Ҳисобимизда 1254 очко бор. Вадим Абрамов шогирдлари Осиё жамоалари орасида 14-поғонани эгаллаган. Биздан олдинда Эрон, Австралия, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Сурия, Хитой, БАА, Ливан, Уммон, Ироқ, Қирғизистон, Қатар терма жамоалари жой олган.

Маълумот учун, 18 февраль ҳолатига кўра, "оқ бўрилар" 85-ўринда эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
kokand2006
24/03/2021 10:41
Zo'r o'sish yaqinda 1000 ga chiqadi
Ulug'bek Mirzashukurov
23/03/2021 21:27
Bu yolg'onku FIFA rasmiy saytida 85-o'rinda turibdi-ku!. Nima qilasizlar yolg'on habar bilan "trend"ga chiqib ? . Qo'yinglaree