Фигу Месси ҳақида: "Бирор жойда бўлишни истамасанг, ҳеч нарса сени ушлаб тура олмайди"

"Барселона" собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигу жамоа афсонаси Лионель Месси ва клуб ўртасидаги зиддият ҳақидаги ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Мен Мессининг "Барселона"дан кетишга уринишини барча футбол ишқибозлари сингари кузатдим. Унинг бу қарорга келишининг ўзига хос сабаблари борлиги аниқ. Аммо улар ўртасида нималар бўлганини билмайман.

Ҳар қандай клуб Месси каби футболчиси бўлишини истайди. Аммо барчаси жамоанинг молиявий ҳолати, трансфер ва маош харажатлари, футболчининг шахсий истаклари каби омилларга боғлиқ. Бироқ агар сен бирор жойда бўлишни истамасанг, ҳеч нарса сени ушлаб тура олмайди".

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!