Филип Хргович Дюбуанинг асосий муаммосини айтди
Хорватиялик боксчи Филип Ҳргович навбатдаги рақиби Даниэль Дюбуа ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"У икки марта таслим бўлди. Бу жангчи учун яхши эмас, лекин барибир мен уни кучли боксчи, деб ҳисоблайман, баъзи жангларда буни кўрсатди хам. Менимча, Дюбуанинг зарбаларида муаммо бор яъни улар кучли ва аниқ эмас. Шунингдек, бу боксчи рақиб зарбаларини унчалик ҳам кўтара олмайди. Агар рингдаги вақтимизда унга босим ўтказсам, Даниэль узоққа бормайди", – деди Хргович.
Эслатиб ўтамиз, Хргович(17-0, 14 KO)нинг Дюбуа(20-2, 19 KO) билан жанги 1 июнь куни бўлиб ўтади.
Фикрлар