Филипе Луис дунёнинг энг зўр футболчиси кимлигини айтди
Ads

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Филипе Луис сайёрамизнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди.

“Мен учун айни дамда дунёнинг энг яхши футболчиси худди аввалги йиллардагидек Месси ҳисобланади. Уни энг яхши футболчилар қаторига қўшишмас экан, ушбу мукофотга бўлган ишонч сўниб бораверади. Ким жаҳон чемпиони бўлади, ким Чемпионлар лигасида ғолиб бўлади бу аҳамиятсиз. Барибир у энг зўри”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ФИФА бу йилги энг яхши футболчи номинациясига номзодларнинг якуний учлигига Лионель Мессини киритмади.