Филипе Луис фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин

ПСЖ клуби раҳбарияти ёзда жамоадан кетиши кутилаётган ҳимоячи Левен Кюрзаванинг ўрнига муносиб номзод топиб қўйди.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра парижликларнинг бу борада эътибори "Атлетико" ҳимоячиси Филипе Луисга тушган. Қайд этиш лозимки, Франция чемпиони 33 ёшли бразилиялик футболчини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Боиси, футболчининг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, Филипе Луисга шунингдек “Барселона”дан ҳам қизиқишлар бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!