Филипе Луис "Монако"га ўтиши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Филипе Луис фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 33 ёшли бразилиялик футболчини "Монако" ўз сафида кўрмоқчи. Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ Луис “матрасчилар” билан амалдаги шартномасини узайтирмаслиги ҳақида хабар қилинган эди.

Маълумот учун, Филипе Луиснинг шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади ва шундан сўнг у истаган жамоасига эркин агент сифатида йўл олиши мумкин.

Хабарларга қараганда унга шунингдек “Барселона” ва ПСЖ клублари ҳам қизиқишмоқда.

Филипе Луис якунланган мавсум “Атлетико” сафида жами 37та ўйинда майдонга тушиб, рақиблари дарвозасига 2та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!