Филипе Луис янги жамоасини Америка кубогидан сўнг танлайди

"Атлетико" Мадрид клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Филипе Луис янги жамоаси ҳақида Америка кубоги якунлангач бир қарорга келишини айтди.

“Атлетико”да ўтказган мавсумимдан тўлиқ қониқдим. Мавсум бошида УЕФА Суперкубогини қўлга киритдик ва якунда чемпионатни иккинчи ўринда якунладик. Ҳозир барчага айтишим мумкинки, Америка кубоги якунланмагунича келажагим борасида бирор бир қарорга келмайман. Мен терма жамоани ҳурмат қиламан ва мусобақа давомида клублар билан музокаралар ўтказмайман”, - дейди 33 ёшли футболчи.

Маълумот учун, Луис ўтган мавсум “Атлетико” сафида 32та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!