Филипп Лам Германияда йил футболчиси деб тан олинди
Ads

Ўтган мавсум сўнггида футболчилик фаолиятини якунлаган Филипп Лам Германия журналистлари талқинига кўра мамлакатнинг 2017 йилдаги энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Иккинчи ўринни “Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос эгаллаган бўлса, кучли учликка “Боруссия Д” ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеян якун ясади.

Филипп Лам 2001 йилдан буён “Бавария” шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди. Шу вақт давомида у 8 карра Германия чемпиони, 6 бор мамакат Кубоги соҳиби ва бир мартадан ЕЧЛ ҳамда клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби бўлган.