"Финалда бошқача бўлади" - Канони Ўруновга "визов" йўллади!
"Персеполис" клуби вакиллари ўртасидаги кичик "тортишув" юз берди.
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Остон Ўрунов Мисрга қарши ўйиндаги голларини ўзининг инстаграмдаги саҳифасига жойлади. Легионеримизнинг жамоадоши ва Эрон термаси ҳимоячиси Ҳусайн Канони ушбу постга изоҳ қолдирди.
"Финалда бошқача бўлади", - дея ёзди ҳимоячи. Бу билан Канони "Биз Миср эмасмиз. Финалда бундай қила олмайсан", - демоқчими!?
Эслатиб ўтамиз, "Al Ain International Cup" турнири финали доирасида Эрон - Ўзбекистон баҳси 18 ноябрь куни соат 21:00да старт олади.



Фикрлар