Финалда ишлаган ҳакам танқидларга жавоб берди

Қатарда ўтказилган жаҳон чемпионати финалида Аргентина Францияни мағлуб қилиб, мундиал ғолибига айланди. Ушбу учрашувдан сўнг ҳакамлар томон бир қатор танқидий фикрлар пайдо бўлди. Финалда ВАР тизимида ишлаган Томас Квиатковски норзиликларга жавоб қайтарди.

Сиз ўриндиқда ўтириб, пива ичиб, креп еяётганингизда ҳамма нарса осон туйилади. Менимча, пеналтьиларнинг барчаси тўғри белгиланди. Маркус Тюьрам эса ўша вазиятда симуляция ишлатди”, - деди Томас.

Финал учрашувини Марциняк бошқариб борди. У ўйин давомида футболчиларга 8 та сариқ карточка кўрсатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!