Финалда зафар қучган "Рома" футболчиларига қўйилган баллар билан танишинг. Шомуродов бебаҳо!
Европа Конференциялар лигаси финалидан ўрин олган "Рома" - "Фейеноорд" ўйини бўлиб ўтди. Унда Рим клуби 1:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Николо Заньоло томонидан 32-дақиқада урилган гол беллашув тақдирини ҳал қилди.
Учрашувдан сўнг статистик маълумотлар билан шуғулланувчи машҳур "Sofascore" портали футболчиларни баҳолаб чиқди. Унга кўра, Жанлука Манчини ҳамда Руи Патрисиу энг юқори 8.1 баллга лойиқ кўрилди.
89-дақиқада захирадан майдонга тушган легионеримиз Элдор Шомуродовга кам дақиқа майдонда ҳаракат қилгани учун балл қўйилмади.
Фикрлар