Фирибгар аёл Роналдуни “ухлатиб кетди”

  • 20 Sep 20:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 2
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду алданиб юргани маълум бўлди.

Tecno

Маълумотларга қараганда, 53 ёшли аёл туристик саёҳатлар уюштириш баҳонасида машҳур ҳужумчидан уч йил давомида жами 288 минг еврога яқин пул олган. Турагент бўлиб ишлайдиган фирибгар аёл Роналдудан амалга оширилмаган 200 та саёҳат учун ҳам пул ундирган.

Криштиану банк картаси маълумотлари ва шунга ўхшаш ҳужжатларни бу аёлга бергани унинг хатоси бўлиб чиқди. Маълум бўлишича, қўли эгри турагент Роналдудан ташқари Нани, Мануэль Фернандеш ва машҳур футбол агенти Жорде Мендешни ҳам алдаб юрган бўлиши мумкин.

Айни пайтда турагент қамоқда жазони ўтамоқда ва ўзи алдаган мижозлардан олган пулларини уларга қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!
Уткирхужа Ахмедов
21/09/2021 14:17
Ха бир хафталик иш хаккиси екан ничиво Милйон бусаям бу футболчилага билинмиди хозир
&
Бухорий Шариф
20/09/2021 23:28
Бўлиб туради ҳаётда.