Фирмино "Ал-Ахли"ни тарк этиши мумкин!

"Ливерпуль"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда "Ал-Аҳли"да ўйнаётган Роберто Фирмино январь ойидаги трансферлар ойнасида клуби рўйхатини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда журналист Бен Жейкобс ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.

Хабарга кўра, бразилиялик форвардга “Ал-Иттифоқ” ва “Аш-Шабаб” клублари қизиқиш билдирмоқда. Клублар Робертони жорий мавсум охиригача ижарага олиш вариантини кўриб чиқмоқда.

Фирмино ўтган ёзда "Ал-Аҳли"га ўтган эди. Жорий мавсум Роберто Саудия Арабистони жамоаси таркибида 17 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!