Фирмино ЕЧЛ чорак финалида инглиз клубларига қарши ўйнамоқчи
Ads

“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Роберто Фирмино УЕФА Чемпионлар лигаси чорак финалида инглиз клубларига қарши ўйнаш ниятида. Бразилиялик футболчининг сўзларига кўра “Ливерпуль” 1/4 финал қуръасида айнан АПЛ жамоалари рўбаро бўлишни истамоқда.

“Бизга чорак финалда инглиз клублари тушишини истардик. Сўнгги йилларда биз барча АПЛ жамоаларини мағлубиятга учрата олишимизни исботлай олдик. Улар билан ўзро баҳсларда яхши кўрсатгичга эгамиз. Нима бўлган тақдирда ҳам биз ҳар қандай қуръа бизни ҳавотирга солмайди. Хатто испан грандлари тўғри келган тақдирда ҳам биз бундан қўрқмаймиз. Нега энди улардан қўрқишимиз керак?”, - дейди бразилиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, ЕЧЛ чорак финалига 16 март куни қуръа ташланади.

Минбар

Барча блоглар