Фирмино – тирик революция (Эркин Ғайбуллаев блоги)

Футболдаги энг муҳим жиҳатлардан бири – бу футболчиларнинг позитсияси ва майдондаги роли ҳисобланади. Бизнинг онгимизга сингиб кетган: дарвозабон – қайтаради, ҳимоячи – ҳимоя қилади, ҳужумчи – гол уради, ярим ҳимоячи – майдон марказига жавоб беради.

Шунинг учун биз жамоа кўп гол ўтқазса дарвозабон ва ҳимоячиларни айблаймиз, кам гол урса ҳужумчилардан айб қидирамиз. Биз шундай ўрганиб қолганмиз.

Лекин ҳозир ҳаммаси ўзгарган.

Дарвозабонлар ҳам ҳужум бошида иштирок этишяпти (Нойер, Алиссон, Эдерсон), ҳимоячилар ажойиб узатмаларни оширяпти (Магуайр, Кулибали, Ляпорт, Ван Дейк), ҳужумчилар эса ажойиб тарзда ҳимояланишни ҳам эплашяпти (Габи Жезус, Гризманн, Фирмино).

Футболчилар универсал бўлиб қолди ҳозир. Шунинг учун ҳозир футболда ярим ҳимоячилар кўпайиб қолган. Пеп Гвардиола бир пайтлар айтганди, мен майдонда 11 та ярим ҳимоячи билан ўйнашга тайёрман, ўйин охирида эса таянч ярим ҳимоячиларимни ҳимоячи сифатида майдонга туширардим.

Ҳужумчилар ҳам ҳимояга максимал тарзда ёрдам беряпти.Роберто Фирмино – футбол тарихида таянч ҳужумчи ёки жамоанинг биринчи ҳимоячиси номини олди.

Фирминонинг ўйинини кузатган мухлислар унинг универсал эканлигини тушуниб етишади.

Фирмино – қолипдан чиққан ҳужумчи.

Роберто “Ливерпул”га 2015-йилда оддий ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида келди. Ҳа, айнан ярим ҳимоячи. Келганидан сўнг, Брендан Рожерс уни ҳужум ортида ҳам синаб кўрди. Аммо унчалик ўйини ўхшамади Робертони.

Октабр охирида эса Клопп келди. У Фирминони ҳужумда синади. Аниқроғи “ёлғончи тўққизлик” сифатида. Футболчи у ерда ўзини яхши ҳис қилди ва ҳалигача шу позитсияда ўйнаяпти.

Клопп Фирминодаги тўпсиз ҳам прессингда яхши қатнашиши, интенсивлик сифатларини юқори баҳолаган. “Ливерпул”га келгунга қадар Роберто барча позитсияларда ўйнаб кўрди. Фақатгина дарвозабон ва марказий ҳимоячи ролида ўйнамади, холос. Профессионал фаолиятини таянч ярим ҳимоячиси сифатида бошлаган.

Фирминонинг биринчи мураббийи Гилеро Фариас: “Роберто 17 ёшидан кейин ҳужумкор ярим ҳимоячига айланган. Унгача эса таянча ҳаракат қиларди. У тўпни қоида бузишларсиз олиб қўя оларди” – деган эди.

Клопп: “Мен уни Бундеслиганинг энг яхши футболчиларидан бири деб ҳисоблардим. Унинг жамоамда эканлигидан эса жудаям фахрланаман” – деб айтганди.

Фирмино Англияга келиши билан жамоадошларига прессинг қилишни ва тўп йўқотилган тезкорлик билан унга томон интилишни кўрсатиб берди. Уни “ёлғончи тўққизлик” деб аташади ва бу ном кўпчиликка насиб этмайди.

“Ёлғончи тўққизлик”нинг маъноси – футбочи майдон марказига боради ва унга тўп тушгач ё дриблинг эвазига олдинга интилади ёки жамоадошларига ҳа қилувчи оширишни амалга оширади. Пеп қўл остида Месси худди шундай вазифани бажарган.

Фирминода яна бир вазифани бажаради: у марказга боради, рақиб футболчиларни уни ёнига келганда, бошқа жамоадошларида очиқ зоналар пайдо бўлади.

Ўзининг кимлигини айтишни истамаган бир мураббий Атҳлетиc нашрига берган интервюсида: “АПЛда Фирминога қарши ўйнашни истамайман. У сизни ўзингиз истамаган жойларга олиб боради. Уни ёпаман деб ортидан юришингиз қолган икки футболчини, Салаҳ ва Манени очиқ қолдиришингизни англатади. Роберто катта кўламдаги ишни бажаради. У билан “Ливерпул” майдонда битта футболчи кўп ҳаракат қилаётгандек таассурот уйғотади.” – деган эди.

Енг қизиғи, Фирминога қадар жамоа ҳеч қачон бунақа прессингли системада ҳаракат қилмаган. Клоппнинг айтиши бўйича прессинг унга табиат томонидан инъом этилган. У прессингга бораётган вақтда кўп ўйлаб ўтирмайди, прессинг унга инстинк даражасида бўлиб кетган деб айтади немис мураббийи.

Машҳурлар Фирмино ҳақида:

Венгер: “Роберто мен кўрган ҳужумчилар ичида энг сермаҳсули ҳисобланади. Ўзи ҳақида ўйламасдан фақат жамоа ҳақида бош қотиради. Жамоа муваффақияти у учун энг муҳими. Ажойиб ўйинчи.”

Тьерри Анри: “АПЛдаги турли сифатларга эга ҳужумчилардан ҳисобланади. Мен унга ўхшаган ҳар хил ҳаракатларни қила оладиган бошқа ҳужумчини кўрмаганман.”

Моуриньо: “Обамеянг “Ливерпул”да ҳозиргидан кўпроқ гол уриши мумкин эди. Чунки у ерда Роберто Фирмино бор.”

Оуэн: “Шундай ҳужумчиси борлиги “Ливерпул”нинг омади. У охирида ўзи ҳақида ўйлаши мумкин. Салоҳ ва Мане гол ҳақида ўйлайди. Фирмино эса ўзидан кўра жамоадошлари гол уришини кўпроқ истайди.”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
AzizXudoyberdiyev
24/11/2019 18:36
Ajoyib futbolchi