Флик Анчелотти билан муносабати ҳақида гапирди

CHERY AUTO

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик "Реал Мадрид" устози Карло Анчелотти ҳақида фикр билдирди.

"Реал Мадрид"да дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бор. Анчелотти билан бир чемпионатда ишлаш мароқли. У қандай клубда бўлмасин доимо ғалаба қозонади ва мен уни жуда ҳурмат қиламан. У ақл бовар қилмайдиган мураббийдир" - деди германиялик мутахассис. 

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум Испания Ла лиганинг турнир жадвалида Анчелотти шогирдлари 69 очко билан "Барса"дан 7 очко ортда боришмоқда. "Қаймоқранглилар" бу турдаги ўз учрашувини бугун "Хетафе"га қарши ўтказишади. Бўлажак беллашув эса Тошкент вақти билан 00:30 да старт олиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!