Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Флик Анчелоттининг "Реал"даги фаолиятини мақтади

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

"У олийжаноб ва яхши мураббийлардан бири"

"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Карло Анчелоттига нисбатан ҳурмат билдирди.

- У "Реал"да ажойиб фаолият олиб борди ва катта ютуқларга эришди. У олийжаноб, дунёдаги энг яхши ва энг муваффақиятли мураббийлардан бири.

Унга энг эзгу тилакларимни билдираман. У ажойиб жамоага боради ва Бразилия терма жамоасида ўз муваффақиятларини давом эттириши мумкин, - деди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, "Реал" бош мураббийи мавсумнинг охирида ўз лавозимини тарк этиб, Бразилия терма жамоасини бошқаришга ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ