
Флик “Барса” ашаддий рақиб “Реал”ни қандай қилиб “ер тишлатгани”ни айтиб берди
Испания кубоги финалида “Барселона” футболчилари “Реал” жамоаси устидан 3:2 ҳисобида зафар қучиб, бош соврин соҳиби бўлди.
Беллашувдан кейин каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўйин ҳақида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
- Мен жамоамиз учун жуда катта қувонч ҳис қиляпман. Шогирдларим майдонда матонат кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилганидан фахрланаман.
Уларнинг жанговор шижоати ва учрашувда натижани ўзгартира олиш қобилияти ҳайратланарли бўлди. Бу ҳақиқий чемпионлар жамоаси экани намоён бўлди.
“Реал” га қарли “эл-класико” сингари буюк дербидаги ғалаба алоҳида мавқега эга ва муваффақият тимсолидир, - деди германиялик мутахассис.
Жорий мавсумда иккинчи совринини қўлга киритган “Барселона” футболчилари Испания кубогидаги ғалабалари сонини 32 тага етказиб қўйди.
Comments