Флик “Барса” ишонган футболчини “брак”га чиқарди

“Барселона”ни қабул қилиб олишга тайёргарлик кўраётган германиялик мутахассис Ханс-Дитер Флик таркибгадоир айрим қарорларни ўзгартирди.

Хусусан, аввалги мураббийлар штаби бразилиялик Витор Рокега ишонч билдирмасдан, ҳужумкор футболчи позициясини Ферран Торресга топширганди.

 Todofichajes сайтининг ёзишича, Флик бу принципни ўзгартирди. Манбага кўра, Ферран Торрес германиялик мураббий талабларига жавоб бермас экан.

Шу боис, Флик клуб раҳбариятини Витор Рокени ёзда трансферга қўйиш фикридан қайтарди. Тажрибали мутахассис бразилиялик истеъдод эгасини келаси мавсумдан бошлаб, асосий таркибда ўйнатиши маълум қилган.

Энди Ферран Торрес ўзига янги жамоа топиши талаб этилади. Флик унинг имкониятларига таянмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!