Флик "Барса"ни етти нарса эвазига кўтарди
Испаниянинг AS нашри «Барселона»да Ханси Флик жорий этган иш услубига оид етти тамойилни эълон қилди.
Нашр таҳлилчиларига кўра, айнан шу ёндашувлар каталан клубининг ҳозирги муваффақиятига асос бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, Флик жамоа бошқарувида қуйидаги принципларга таянади:
• Старт таркибида деярли ҳеч кимга кафолатланган ўрин йўқ.
• Ҳар бир позиция учун максимал рақобат яратилади.
• Таркиб бўйича жасоратли, кутилмаган қарорлар қабул қилинади.
• Фермин ва Ольмо ўртасида мунтазам ротация қўлланилади.
• Фермин — Гордон ва Ольмо — Адейеми жуфтликлари алоҳида ўйин схемаларида синаб борилади.
• Майдонга тушиш вақти футболчининг ўйин сифатига бевосита боғлиқ.
• Жамоанинг жисмоний тайёргарлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирги пайтда «Барселона» Ла Лигада пешқадамлик қилмоқда. Клуб жорий мавсумдаги барча ўйинларда ғалаба қозонган.

Фикрлар