Флик “Барса” трансферини блоклади

  • 25 января, 09:23
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона” раҳбарияти жамоа ҳимоячиси Эрик Гарсия бўйича қарорини ўзгартирди. Аслида клуб хўжайинлари бу ўйинчини сотиб юборишни мўлжаллаган эди.

Tecno

Эрик Гарсия “Жирона” ва “Комо” сингари клублар ўз сафига қўшиб олишни режа қилганди. Бироқ каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик марказий ҳимоячини ҳеч бўлмаганда мавсум охиригача жамоада олиб қолиш кераклигини таъкидлади.

Манбага кўра, германиялик мутахассисга испан футболчисининг универсаллиги маъқул келган. Эрик Гарсия марказий ҳимоячи бўлишига қарамай, марказий ярим ҳимоячи ва таянч ярим ҳимоячи вазифасифасини ҳам бажара олади.

Бу футболчи ўтган мавсумни ижара асосида “Жирона”да ўтказган эди.  Айнан мана шу жамоа ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию