Флик “Барса”да ўйнаган яна икки юлдузга жавоб бериб юборди

“Барселона” бош мураббийлигига тайинланган Ханс-Дитер Флик ишни таркибни ўзига мослаштиришдан бошлади.

Германиялик мутахассислар ўзи қўллайдиган ўйин услубига мос тушмайдиган ўйинчиларни таркибдан чиқармоқда.

Relevo нашрининг ёзишича, Флик ижара асосида ўйнаб келган португалиялик ўйинчилар Жоау Канселу ва Жоау Феликсни Каталонияда олиб қолмайдиган бўлди.

Янги бош мураббийга “Манчестер Сити” ва “Атлетико”дан олинган футболчиларга мавсум давомида барқарорлик етишмаслиги ёқмади.

Энди бу ўйинчилар ортга қайтиб, ўзлари учун янги иш жойи топишига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!