Флик: "Бизда жуда яхши жамоа шаклланган, лекин..."
"Барселона" ўз майдонида "Бавария"ни мағлуб этганидан кейин жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бизда жуда яхши жамоа шаклланган, лекин менимча, бундан ҳам яхшироқ бўла оламиз. Мен бу клубда ишлаётганимдан жуда ҳам бахтиёрман. Айни пайтда "Эл Класико" ҳақида ўйламаяпмиз. У баҳсга эртадан тайёрланамиз", - деди германиялик мутахассис.
"Барселона"ни олдинда "Реал"га қарши учрашув кутиб турибди. Ушбу ўйин Флик учун биринчи расмий "Эл-Класико" бўлади.
Фикрлар