
Флик "Боруссия Дортмунд"дан учралган мағлубият сабабини айтди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар Лигаси чорак финалида "Боруссия Дортмунд"га қарши жавоб ўйинидаги жамоасининг мағлубиятга учраши сабаблари ҳақида фикр билдирди. Учрашув 1:3 ҳисобида якунланди, аммо биринчи ўйиндаги 4:0 ҳисобидаги йирик ғалаба туфайли каталонияликлар турнирнинг ярим финалига йўл олди.
- Сўнгги икки ҳафта ичида қанча ўйин ўтказганимизни биласизми? Менда ҳеч қачон бундай жадвал бўлмаган. Дам олишга вақтимиз йўқ.
Дортмундда яхши ўйнамадик, аммо ярим финалдамиз. Бундай ҳолат юз бериши табиий, - деди Флик "Селта"га қарши баҳс олдидан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" ва "Интер" ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финалининг дастлабки учрашуви 30 апрель куни бўлиб ўтади.
Фикрлар